3D МЕППИНГ ШОУДАН 1 ТОННАЛИК ПАЛОВГАЧА

Следите за новостями

NEWS

от Admin в NEWS 25

Самарқандликлар ва шаҳар меҳмонлари учун ҳунармандлик маҳсулотлари, миллий таомлар, шаҳарнинг сайёҳлик масканлари тақдимотлари, савдо кўргазмалари уюштирилди. Концерт дастурлари намойиш этилди.


Шу куни Самарқанд шаҳридаги барча маданий мерос объектларига кириш бепул этиб белгиланди. Регистон майдонида эса маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун 3D меппинг шоуси ташкил этилди.

– Самарқандга ўзбек тилини ўрганиш лойиҳаси доирасида келганман, – дейди германиялик Геррит Плучински. – Ҳар куни тушгача таълим олиб, сўнг тарихий обидаларни кўздан кечиряпман. Шаҳарда бунчалик кўп тарихий обидалар борлиги ҳақида эшитмаган эканман. Бугун Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан ташкил этилган тадбирлардан менга энг маъқул бўлгани бу миллий куй-қўшиқлар бўлди. Чунки бир ҳафта давомида эндигина ана шу санъатни тинглаш бахтига муяссар бўлдим.

Уч кунлик мазкур фестиваль бугун «Бибихоним» чойхонасида «Мега палов» тадбири билан ниҳоясига етказилади. Унда «Мўътабар зардўз» хусусий корхонаси ташаббуси билан 1 тонналик палов тайёрлаш режалаштирилган.

 

 

Источник: http://zarnews.uz/news/3241



Comments (0)

Related news

registon.uz

...

Facebook page

Instagram page