РЕГИСТОНДА ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР ЎРГАТИЛМОҚДА

Следите за новостями

НОВОСТИ

от Admin в НОВОСТИ 25

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, адлия, давлат хизматлари агентлиги ва адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари ўқувчи ёшлар ва кенг аҳоли қатламига жамиятдаги ҳуқуқий муносабатлар, кейинги пайтда қабул қилинган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, уларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Адвокатлар, нотариуслар ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокчиларга ҳуқуқий маслаҳат бериб, уларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарди.

– Йигирма йилдан буён “Фуқаролиги йўқ шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси” билан юрибман, – дея мурожаат қилди II гуруҳ ногирони Ў.Муҳаммадиев. – Икки йилдан буён Президентимиз кўплаб кишиларга Ўзбекистон фуқаролигини берди. Мен ҳам улар қаторида фуқаролик олишни истайман.

Ҳуқуқшунослар Ў.Муҳаммадиевга қандай ҳужжатларни тайёрлаб, қайси органга мурожаат қилиши зарурлигини тушунтирди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида турли танлов ва викториналар ҳам ташкил этилиб, фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди. Маданий дастурлар намойиш этилди.

– Ушбу флешмобда қатнашиб, малакали мутахассисларнинг сабоғини олдик, – дейди Самарқанд юридик коллежи ўқувчиси Фарангиз Улуғбекова. – Шу билан бирга қонун ва кодекслар, ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги саволларга жавоб бериб, викторина ғолиби бўлдим.

Флешмоб давомида аҳолига Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳуқуқий қўлланма ва эслатмалар тарқатилди.



Comments (0)

Другие новости

registon.uz

...

Facebook page

Instagram page