САМАРҚАНДДА 1 ТОННАЛИК ПАЛОВ ТАЙЁРЛАНДИ

Следите за новостями

ЯНГИЛИКЛАР

от Admin в ЯНГИЛИКЛАР 25

Ош Cамарқанд шаҳрилик Абдуманнон Нусратов бошчилигидаги 10 нафар ошпаз ва уларнинг 5 нафар ёрдамчилари билан тайёрланди. Ошнинг пиширилиш жараёнини 5 мингга яқин маҳаллий аҳоли томоша қилди. 

Ўзбекнинг миллий таоми “Саховат уйи”даги ёлғиз кексалар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, руҳий касалликлар шифохонаси, ободонлаштириш ишлари билан банд бўлган ишчи ходимларга ва сайёҳларга тарқатилди.

Шунингдек, Ислом Каримов кўчасида республикамизнинг турли вилоятларидан келган уста ҳунармандлар ясаган ҳунармандчилик буюмлари, атлас ва адрасдан тикилган либослар намойиш этилди, қандолатчилик маҳсулотлари савдоси ташкил этилди.

Маълумот ўрнида: ош тайёрлаш учун 100 литр ёғ, 50 килограмм пиёз, 300 килограмм гўшт, 300 килограмм сабзи, 300 килограмм гуруч ва 50 килограммга яқин турли зираворлар солинди.

 

Ҳусан ЭЛТОЕВ.



Comments (0)

O'xshash yangiliklar

registon.uz

...

Facebook page

Instagram page