Регистон майдони

Admin in Design 25

Регистон майдони Ер юзининг Сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган 27 (йигирма етти) давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Регистон деган сўз форс тожик тилидан олинган сўз булиб, «қумли жой »деган маънони билдиради. Тарихий маълумотлар ва аниқ илмий ашёвий материаллар исботига караб шуни айтиш мумкин-ки, бу ердан жанубий шарқдан, шимолий ғарбга томон катта ариқ оқиб ўтган, вақт ўтиб ариқ қуригандан сўнг, ўрнида кумлоқ жой қолади. Ана шу асосда Регистон деган сўз келиб чиқади. ХIХ асрда эса соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлиги даврида ҳозирги Регистон майдони ўрнида Марказий бозор бўлган, ана шу даврдан Самарқанд жаҳонда машҳур илму фан ва ҳунармандчилик маркази сифатида танилганлиги учун бу ерга етти иқлимдан олиму-фузалолар Мирзо Улуғбек атрофига тўпланишган, Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратига келган савдогарлар эса машҳур Самарқанд қоғозини ва бошқа кўплаб турли ҳунармандчилик ҳамда яна қатор молларни харид қилишган. Барча йўллар эса пойтахт Самарқанд шаҳрининг савдо-ҳунармандчилик ва шимолий маркази ҳисобланган Регистонда бир-бири билан туташган. У савдо-сотиқ кўчаси бўлган, заргарлар растаси орқали қалъа Кўксарой, Бўстонсарой билан боғланган. Асрлар давомида Регистон ўзидаги иншоотларни уч марта ўзгартирди. Аввало Амир Темурнинг оқила хотинлари Туманоқа хомийлигида бу ерда катта ҳашаматли гумбазли бош кийимлари сотиладиган усти ёпиқ тим қурилади. Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида майдонда қайтадан режалаштириш ишлари амалга оширилади. Бу жойлар вақфга топширилгани учун бозор тимлари кўчириб олинди ва бошқа жойга ўрнатилди. Майдоннинг ғарбий қисмида дастлабки бино, Улуғбек мадрасаси қурилди. 1424 йилда эса Улуғбек мадрасаси рўпарасида «Қуш» услубида Улуғбек хонақоси барпо этилди. Хонақо бош фасади мадраса фасадига нисбатдан қисқароқ бўлган, чунки хонақонинг жанубий – ғарбий қисмида қадимдан зиёратгоҳ бўлиб келган Имом Жафари Содиқ мозори жойлашган бўлган. Майдоннинг шимолий томонида ҳам зарурий эхтиёжни назарга тутган ҳолда Мирзо Улуғбек фармони билан ҳашаматли Мирзойи Карвонсаройи қурилди. Унинг тузилиши ҳозирги Тиллокори мадрасасига ўхшаш бўлиб, Карвонсарой кенг бостирма ва хужрали ховлидан иборат бўлган. ХV асрнинг 30-йилларида Шоҳрух Мирзонинг (Амир Темурнинг ўғли) устози ўша замоннинг кўзга кўринган арбоби Алика Кўкалдош ҳокиму-уламо ва шариат пешволари билан келишилган ҳолда жумъа масжиди қурдиради. Масжид тўғри бурчакли қурилган бўлиб ғишт ва тош устунларга таянган икки юз ўн гумбазли ҳашаматли ҳовлидан иборат бўлган. Бинонинг қолдиқлари 1936 йилда Регистон хиёбонини барпо этиш мақсадида ерни текислаш вақтида топилган. Масжид ёнидан эса Мирзо Улуғбек қурдирган ўндан зиёд турдаги ёғочлардан иборат бўлган «Масжиди Муқаттаъ» жойлашган. Масжид деворлари ва сақфи қитъа-қитъа қилинган, нақшин ёғочлардан ясалганлиги учун «Муқаттаъ» деб аталган. Шу билан бирга, Регистон майдонидаги мадраса, хонақоҳ ва карвонсарой ғарбида нафақат Самарқандда, балки шарқда энг ҳашаматли ҳисобланган «Ҳаммоми Мирзойи» ҳаммоми қурдирган. Бу бино тўғрисида «Бобурнома»да ёзилишича: «Мирзо Улуғбек яна ушбу мадраса ва хонақоҳда совуқ яхши бир ҳамом солибдур. Мирзойи ҳамом номи ила машҳурдур, хар навъ тошлардин фарзлар қилибдур, Хуросоний Самарқандда андак ҳамом маълум эмаским, бўлғай». Шаҳарнинг олтита асосий савдо йўли шу ерга келиб туташган, Регистон майдони ҳақиқий тижорат ва ҳунармандлар маркази бўлган. Регистон Самарқанднинг ҳанузгача шаҳарсозлик санъатининг мукаммал асари бўлиб келаётир. Ана шу машҳур шоҳ асарлардан фақат Улуғбек мадрасаси бизгача етиб келган, қолган ансамблдаги ҳозирги бинолар эса ушбу мажмуани қайта (муқаррар) тиклаш мақсадида ХVII асрда шаҳар ҳокими Ялангтуш Баходир томонидан қурилган.



Comments (0)

registon.uz

...

Facebook page

Instagram page