СМИ о нас

Четверг, 03 сентября 2020 11:06

Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди

Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди. Мирзо Улуғбек мадрасаси ташкил этилганининг 600 йиллиги муносабати билан Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди. Кўргазма давомида турли даврларда таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг шакли, тизими, моддий таъминоти ҳақида батафсил маълумот берилади. Экспозиция қадим замонлардан ҳозирги кунгача Самарқандда таълим тизимининг ривожланиш динамикасига бағишланади. Таъкидлаш жоизки, Улуғбек мадрасаси Регистон майдонидаги энг қадимий мадраса бўлиб, Темурийлар давлати ҳукмдори ва астроном олим Улуғбек томонидан бунёд этилган. Ушбу иншоот қурилиши Самарқандга Ўрта аср Шарқ фанининг асосий марказларидан бири сифатида шуҳрат келтирди.

Кўргазмада қатнашиш бепул.

Дополнительная информация

Прочитано 494 раз